Халқимизда
каттага хурмат,кичикка иззат деган нақл бор. Яна шундай ҳам дэйишади:бир каттанинг
бир кичикинг гапини ол.Хўш, бу ўгитлар бугунги кун ҳаётимизга қанчалик яқин ва
нечоғлик ўзини оқламоқда.
Талабалик
йилларимда бир аёлни танир эдим. Юз кўзларидан кўпни кўрган,доно аёлга
ўхшарди-ю,бир ёмон одати бор эди. Нуқул ёшларнинг бесаломлигидан нолирди. Салом берганимда бошини билинар
билинмас силкитарди-да, салом берма ўтсам ота-онанг табрия бермаганми деб
койирди, ҳайрон қолардим.
Баъзида
эса айрим чипта аёлларнинг муомиласидан жамоат транспортига чиқишга хижолат
бўлардим. Бундай аёлларнинг оғизидан чиқаётган маза-матрасасиз гаплару, беҳаё
сўзлар қулоқни қоматга келтиради. Беиҳтиёр жирканиш билан сатқаи аёл кет деб
юборганингни билмай қоласан киши.
Бундан ташқари
транспорт воситаларида ёнидаги шеригига ўзининг ёки бошқа бировнингоилавий
ҳаётини икир-чикиригача айтиб ўтирадиган катталарни кўриб,тарбиянинг гўзал
қисми: “ уйдаги гап кўчага чиқмасин” нақли қаерда қолаётганини жумбоқ бўлиб
қолади.
Бугун
қизларни “ оммавий маданият”га тақлид қилишда айблаётган айрим аёллара қараб:
аввал ўзинга боқ,кейин ноғора қоқ дегинг келади. баъзиларини эса
телерадио ва газета саҳифаларида вазхонлик қилишни севимли одат қилиб
олган бўлсаларда, кўча - куйда кўрсангиз “ ёш қиз”дан фарқи йўқлигини кўриб
ҳайратланасиз. Бундай холатларни кўриб эса ҳаёлнинг минг бир кўчасида битта
савол ғужғон ўйнай бошлайди. Булар қандай тарбия кўрган, қандай тарбия беради
ёхуд тарбия талаблари фақат ёшларгами?! Нега биз қийшиқ ўсаётган дарахт
шохларини кесишга, уни тўғри ўсишига кўмак беришга харакат қилмаймиз. Ахир
бундай дарахтлар остида, нихоллар,
майсалар униб келмоқда. Уларни сояда, қуёш нурларисиз нобуд бўлишдан
асрамоғимиз керак эмасми,?!
Шундай
экан,айбни ёшларга ағдаргувчи катталар шуни унутманки, ойнинг доғлари фақатгина
ёруғ томонида кўринади,аммо унинг қоронғу томони хам бор...
Нозима
Акбарова
"Орзу Акбар"
Комментариев нет:
Отправить комментарий