пятница, 30 марта 2018 г.

Ватан ҳақида 3-сўз
Ватан
Ватан! Сенга кимлар қилмади тазим,кимлар ўпмади ҳоки пойингни.
Ватан! Сен боболарим руҳидек мангу, момоларим кўнглидек ёруғ.
Ватан! Сен отамдек мағрурсан,онамдек мушфиқ.
Ватан ! Сени оғамсан,орим дея талашган,синглимсан дардларим сирлашган.
Ватан! Айтар сўзларим юлдузларидек кўп, аммо битта ойдек тўлолмас сира.
Ватан! Тарифингга тополмайман сўз, сен айтилмаган сўзга лойиқсан.
Ватан ! Фироқингда ёнганлар айтсин, Фурқатлар айтсин, Бобурлар айтсин, соғинчинг қанчалик буюклигини.
Ватан! Етти мўжизага алишмам етти обиданг,етти қарич тупроғинг азиздир менга.
Ватан! Ўз ҳолича ўсар қанча эл, тушида болам деган юртни кўрмадим.
Ватан! Аллоҳнинг суйгани шудир шубҳасиз, сенда туғилдим. Бағрингда ўсдим.
Ватан! Сен бахтнинг қиёси, ўзинг қалбимнинг макко тиллоси.
Ватан! Сендан айро тушмасин йўлим, сендан айрлик ўлимдир,ўлим!!!

2

Ватан мен сендан икки маротаба  йироқ кетдим. Хар икки сафар ҳам бағрингдан ўн кун (гўё ўн йил)олис юрдим.  Мана шу ўн кунликларда мен кимдир учун кичик аммо мен учун буюк хақиқатларни англаб етдим:
“серқуёш ҳур ўлкам...” нега айнан серқуёш? -  “ахир қуёшли - ку бутун Осиё!”
Бунинг маносини мусофирлик кунларимда тушуниб етдим:  ўзга юртнинг баҳорида кумуш қишингда нур сочаган қуёшингчалик қуёшни тополмадим.  Қуёш эмас осмонни тополмади. Фақатқора булутларнинг қалин кўрпаси остида юрдим!  - Сен ҳақиқатданда ҳам серқуёшсан, Ўлкам! Ҳақиқатданда осмони мусаффо Юртсан!
Дунё кездиму, хар кадамда боболаримиз меросига гувох бўлавердим. Яна кўрдимки, ўз тарихига хурмат,  аждодларим меросига эътибор қаратган юртни кўрмади. Ўзга юртда қаровсиз қолган боболарим меросини қизғондим.
Ватаним! Нонга зор сувга зор халқлари кўрдим. Инсон қадри  ёт тушунча бўлган элларни кўрдим. Юрак юракдан хам зил кетдим, хам фахрландим: “халк севар она юрт мангу бўл обод!” Соғинч кунларида дилимни тирнаб тирикчилик гирдобига эрта тушган гўдакларга дуч келавердим! Ўқиш ўрнига тиланчилик килиб юрган гўдакларни кўрдиму бахтиёр болаларинг кўз олдимга келди. Сўнг секин шивирладим: “фарзандларин бошин силаган сендайин юрт кўрмадим яна!
Юртим мен жахонни лол колдирган Тожмаҳал қаршисида туриб Регистонним соғиндим! Шохизинда, Одинамни соғиндим. Шу он шу лаҳзада шоир дардин  хис қилдим: “Сендай мехрибон йуқ Сенингдек кўркам, Римни алишмасман бедапоянга!
3
Етти мужизанинг,етукларидан-
Тожмахал қошида турибман мана.
Англаяпманки кўнгил кечукларидан
Бир ховуч тупроғинг  азиздир манга

Юргандайман юз йил йироқда,
Етти куним етмиш йиллик дард
Фурқатдайин ёниб фироқда,
Сенсиз юрагимни коплаяпти гард.

Юз минг мўжиза ўзингсан юртим,
Юз минг юлдуз бўлмас куёшинг
Юз минг марта айтсам хам шукрим.
Юз минг марта ортар киёсинг!

Сен шунчалар буюксан Юртим,
Ва шунчалар суюксан Юртим!

Орзу Акбар

Нозима Акбарова.